Загрузка
Загрузка
Наманганда Сирдарёда чўкиб кетган фуқароларни қидириш ишлари давом этмоқда
Ҳодисалар

Наманганда Сирдарёда чўкиб кетган фуқароларни қидириш ишлари давом этмоқда

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган вилоятида Сирдарё дарёсида чўкиб кетган фуқароларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Маълум қилинишича, 26 июль куни 112 қисқа рақамига Наманган шаҳрининг «Гулбоғ» маҳалласида яшовчи, 2004 йилда туғилган йигит Наманган туманидаги «Шўрқўрғон» ҳудудида Сирдарёга тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. Ҳозирда уни қидириш ишлари давом этмоқда. 

Шу билан бирга, 27 июль куни қутқарувчилар дарёдан бошқа бир фуқаронинг жасадини топиб, тегишли тартибда масъулларга топширган. 

ФВБ маълум қилишича, ёзги мавсум бошланганидан буён чўмилиш тақиқланган ҳудудларда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар оқибатида бир неча фуқаро ҳалок бўлган. Айни пайтда қутқарувчилар тақиқланган ҳудудларда чўкиб кетган икки нафардан ортиқ фуқарони қидиришда давом этмоқда. 

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқароларни фақат рухсат этилган ва хавфсиз чўмилиш жойларидан фойдаланишга чақирди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Юқори Бўзсув каналида чўмилиш вақтида эҳтиётсизлик оқибатида бир фуқаро чўкиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...