Валентина Матвиенко: ЖХШТ эшиклари Ўзбекистон учун доимо очиқ

3 October 2019, 14:58 49 ... Сиёсат
Валентина Матвиенко: ЖХШТ эшиклари  Ўзбекистон учун доимо очиқ

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистоннинг Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ЖХШТ) сафига қайтиш эҳтимоли хусусида гапирди. Бу ҳақида Podrobno.uz. мухбири хабар бермоқда.

“Албатта бундай имоният мавжуд. ЖХШТнинг эшиклари Ўзбекистон учун доим очиқ. Аммо бу масала кун тартибига қўйилгани йўқ. Бундан ташқари, Ўзбекистон қонунчилигида бундай Иттифоқларга киришга ҳозирча йўл қўймайдиган меъёрлар мавжуд. Бу масала қачондир кун тартибидан ўрин олиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Масала қуйилмаган экан, биз буни муҳокама қилмадик”- деди Матвиенко Тошкентдаги брифинг давомида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2012 йилнинг июнь ойида Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги аъзолигини тўхтатган эди.

ЖХШТ – ҳарбий-сиёсий Иттифоқ бўлиб, Жамоавий Хавфсизлик Шартномаси (ШХТ) асосида Евроосиёнинг бир нечта давлатлари томонидан 1992 йилнинг 15 май куни тузилган.

ЖХШТнинг вазифаси армиялар ва ёрдамчи қисмларнинг умумий кучи билан Шартномага аъзо давлатларнинг иқтисодий-ҳудудий майдонини ҳар қандай ташқи ҳарбий-сиёсий хуружлар, халқаро террорчилар, шунингдек йирик табиий офатлардан ҳимоя қилишдан иборат.

Ҳозирда Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти муҳим ислоҳотга тайёргарлик кўрмоқда: мазкур сиёсий-ҳарбий блокнинг собиқ совет иттифоқи ҳудудида ўз ҳамкорлари ва кузатувчилари пайдо бўлади. Натижада альянсда бошқа давлат ва ташкилотлар билан янада фаол ҳамкорлик қилиш, хусусан қўшма ҳарбий ўқув машғулотларини ўтказиш имконияти юзага келади.

Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш