Загрузка
Загрузка
Қирғизистон Ўзбекистонга чекловларсиз картошка етказиб беради
Иқтисод

Қирғизистон Ўзбекистонга чекловларсиз картошка етказиб беради

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.    Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини ошириш, қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ҳамда экспортдаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича келишувга эришилди. Томонлар Қирғизистон картошкаси Ўзбекистон бозорига чекловларсиз етказиб берилишини ҳам тасдиқлади.

Бу масалалар 11 ноябрь куни Тошкентда Қирғизистон Вазирлар кабинети раисининг ўринбосари — қишлоқ хўжалиги вазири Эрлист Акунбеков ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинган.

Учрашувда Қирғизистон томони қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланувчи маҳаллий корхоналарни Ўзбекистоннинг тегишли реестрига киритиш жараёнини тезлаштиришни таклиф қилган.

Бу қирғизистонлик ишлаб чиқарувчиларга Ўзбекистон бозорига маҳсулот етказиб бериш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Томонлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасига инвестиция жалб қилиш ва қўшма Қирғизистон — Ўзбекистон корхоналарини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилган.

Ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш, уруғчилик, чорвачиликка замонавий технологияларни жорий этиш ва наслчилик ишларини такомиллаштиришга ҳам эътибор қаратилган.

Учрашув якунида Қирғизистон картошкасини Ўзбекистонга узлуксиз етказиб бериш, уни етиштириш бўйича тажриба алмашиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни давом эттиришга келишилган.

Олдинроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон савдо ҳажмини 3 миллиард долларга етказиши ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...