Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясида Донбассдаги референдумлар  муҳокамаси бўйича овоз бермаган
Сиёсат

Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясида Донбассдаги референдумлар муҳокамаси бўйича овоз бермаган

4060

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясида Донбассдаги референдумлар муҳокамаси бўйича овоз бермаган. 

Резолюция олдинроқ Ғарб давлатлари томонидан тайёрланган. Янги ҳужжат референдумни тан олмайди ва мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ва БМТнинг ихтисослашган тузилмаларини Донбасс республикалари, Херсон ва Запорожье вилоятлари мақомидаги ўзгаришларни тан олмасликка чақиради. Шунингдек, ҳужжатда Россияни "ўз кучларини Украинадан олиб чиқиш”га даъват қилинган. 

35 мамлакат, жумладан Хитой, Ҳиндистон, Жазоир, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Боливия, Куба, Мўғулистон, Таиланд, Лаос, ЖАР, МАР, Конго ва баъзи бошқа Африка мамлакатлари ҳам овоз беришмаган. Россия, Беларусь, Сурия, Шимолий Корея ва Никарагуа қарши овоз беришган.

143 мамлакат, шу жумладан АҚШ, Канада, Жанубий Америка мамлакатларининг аксарияти, Буюк Британия, Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари, Сербия, Черногория, Босния ва Шимолий Македония, Шимолий Африка, Яқин Шарқ, Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё давлатларининг аксарияти резолюцияни қўллаб-қувватлаб овоз берган.

БМТ хавфсизлик Кенгаши қарорларидан фарқли ўлароқ, Бош Ассамблея резолюциялари мажбурий ҳисобланмайди.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензянинг таъкидлашича, ҳужжат "халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомини ҳимоя қилишга ҳеч қандай даҳли йўқ”. Унинг сўзларига кўра, резолюцияда "Украинадаги инқирозни дипломатик йўл билан ҳал қилишга қаратилган ҳар қандай саъй-ҳаракатларга путур етказиши мумкин бўлган зиддиятли жиҳатлар мавжуд".

Россия резолюция бўйича яширин овоз беришни талаб қилган. Ушбу таклиф 103 нафар делегациянинг аксарияти томонидан рад этилган ва 107 нафар делегация очиқ овоз беришни қўллаб-қувватлаган. Россия овоз бериш тартиби тўғрисида қарор қабул қилишдаги қоидабузарликлар муносабати билан "қатъий норозилик" билдирган.

Донецк ва Луганск Халқ Республикалари, Херсон ва Запорожье вилоятлари 5 октябрь куни Россия таркибига кирди. Ўшанда Владимир Путин ушбу ҳудудларнинг қўшилиши тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни имзолади. Шартномаларнинг ўзи 30 сентябрда имзоланган эди.

23 сентябрдан 27 сентябргача ўтказилган референдумлар натижаларига кўра, ЛХРда овоз берганларнинг 98.42%, ДХРда 99.23%, Херсон вилоятида 87.05%, Запорожье вилоятида 93.11%   қўшилишга розилик билдирган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+