Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этади
Сиёсат

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этади

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги расмий делегация 3 июль куни Эронга ташриф буюриб, мамлакат олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этади. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, Эрон ва Ироқ ҳудудида Оятуллоҳ Али Хоманаий хотирасига бағишланган олти кунлик мотам тадбирлари ўтказилади. Расмий маросимлар 4 июль куни Теҳрон шаҳридаги "Мосалла" мажмуасида бошланиб, ушбу маскан оммавий видолашув учун очилади. 5 июль куни эса жаноза намози ўқилиши ва пойтахт кўчаларида оммавий мотам юриши ташкил этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, мотам тадбирлари Эроннинг Қум ва Машҳад шаҳарларида, Ироқнинг Нажаф ва Карбало шаҳарларида ҳам ўтказилади. Дафн маросимининг якуний босқичи 9 июль куни Машҳад шаҳрида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Эрон ички ишлар вазири ўринбосари ва мотам тадбирларини ташкил этиш бўйича штаб раҳбари Али Акбар Пуржамшидиённинг маълум қилишича, маросимларда 30 дан ортиқ давлат расмийлари ҳамда 90 дан зиёд мамлакатдан диний арбоблар иштирок этиши кутилмоқда. Шу муносабат билан Эрон ва Ироқда тадбирларни мувофиқлаштирувчи махсус штаблар ташкил этилган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Боғоий ҳам халқаро делегациялар ва расмий шахслар маросимларда қатнашишга тайёр эканини тасдиқлаган. Унинг таъкидлашича, ушбу тадбирлар нафақат Эрон, балки бутун Ғарбий Осиё минтақаси учун муҳим сиёсий воқеалардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Шу билан бирга, Эрон томони маросимлар АҚШ билан ўзаро ўт очишни тўхтатиш ва воситачилар иштирокидаги музокаралар давом этаётган нисбий деэскалация шароитида ўтказилаётганини маълум қилган. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ўз зиммасига олган мажбуриятларга амал қилмаса, бу музокаралар жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирган. Расмий Теҳрон, шунингдек, мамлакатга қарши ҳар қандай ҳаракатга қатъий жавоб қайтарилишини яна бир бор таъкидлаган.

Эрон олий раҳбари Али Хоманаий АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши амалга оширган қўшма ҳарбий зарбаларининг илк кунларида ҳалок бўлганди. Расмий Теҳрон ушбу воқеаларни "мусулмонларга, хусусан, шиа мазҳабига қарши очиқ уруш эълони" деб баҳолаган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...