Эроннинг юқори лавозимли амалдорлари йўқ қилинмоқда
Дунё

Эроннинг юқори лавозимли амалдорлари йўқ қилинмоқда

45

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши амалга оширган қўшма ҳарбий зарбалари оқибатида Эрон олий раҳбариятининг бир қатор юқори лавозимли шахслари ҳалок бўлди. Расмий Теҳрон ушбу воқеаларни "мусулмонларга, хусусан, шиа мазҳабига қарши очиқ уруш эълони" деб баҳолаган.

Давлат ахборот агентликлари IRNA ва бошқа манбалар Эроннинг бир қатор юқори лавозимли шахсларнинг ўлимини тасдиқлаган

Хусусан, кеча Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоминаий (86 ёш) билан бирга ҳужум вақтида унинг қизи, куёви ва невараси ҳам ҳалок бўлган. 

Эрон Али Хоманаийнинг вафотини расман тасдиқлади

Эрон Мудофаа кенгаши котиби ва Хоминаийнинг яқин маслаҳатчиси Али Шамхоний ҳам ўлдирилган. У Эрон ядровий дастури бўйича АҚШ билан музокараларни мувофиқлаштираётган эди.

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Абдураҳим Мусавий ҳам бу урушда қурбон бўлди. У Эроннинг баллистик ракеталари, дрон тизимлари ва космик дастурларини ривожлантиришда муҳим ўрин тутган.

Эрон Мудофаа вазири Азиз Носирзода мамлакат ҳарбий ва ядровий инфратузилмасини ҳимоя қилишда асосий рол ўйнаган. Ҳужумларда у ҳам ҳалок бўлган.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) қўмондони  Муҳаммад Пакпур 2025 йил июнидан буён ушбу лавозимда фаолият юритган. Унинг фаолияти ҳам узоққа чўзилмади.

Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод ҳам АҚШ ва Исроил  ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинган эди. Бироқ кейинчалик бу хабарни унинг қариндошлари рад этиб, "мутлақо ёлғон" деб айтган

Шунингдек, Мудофаа инновациялари ва тадқиқотлари ташкилотининг бир қатор юқори лавозимли ходимлари - Ҳусайн Жабал-Амелиан, Ризо Музаффари-Ниё ўлими хабар қилинган. 

Шу қаторда ҳалок бўлганлар рўйхатига қуйидагилар ҳам киритилган:

  • Моҳаммад Шерози – Эрон раҳбарининг ҳарбий масалалар бўйича аппарат раҳбари;
  • Солеҳ Асади – Эрон Қуролли кучлари Бош штабининг разведка бўйича ўринбосари;
  • Моҳсен Дарабоги – Эрон Қуролли кучларининг таъминот ва моддий-техник база бўйича ўринбосари;
  • Гуломризо Ризоиён – Эрон Ислом Республикаси ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш кучлари разведка ташкилоти раҳбари (FARAJA);
  • Баҳром Ҳусейни – Эрон Қуролли кучлари Бош штабининг режалаштириш ва операциялар бошқармаси бошлиғи;
  • Ҳасанали Тожик – Эрон Қуролли кучлари Бош штабининг таъминот бошқармаси бошлиғи.

Бундан ташқари Исроил якшанба куни бир дақиқа ичида ҳаво кучларининг 40 нафар юқори лавозимли қўмонданларини ўлдирганини эълон қилган. Бу ҳаракатни Эрон раҳбарияти тахдидларига олдиндан зарба дея таърифлаган.

Мамлакат раҳбариятида юзага келган бўшлиқни тўлдириш мақсадида вақтинчалик бошқарув кенгаши тузилгани маълум қилинди.

Унинг таркибига қуйидагилар киритилган:

  • Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён;
  • Олий суд раиси Ғулом-Ҳусайн Муҳсиний-Эжей;
  • Қўриқчилар кенгаши аъзоларидан бири, диний арбоб Алиризо Арафи.

Ушбу кенгаш мамлакатдаги барча раҳбарий вазифаларни мутахассислар кенгаши янги етакчини сайламагунча вақтинчалик ўз зиммасига олади. Ҳозирда хавфсизлик бўйича етакчи Али Ларижанийнинг ҳам муҳим рол ўйнаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, февральнинг охирги кунида Исроил Эронга қарши амалиётини бошлади. Бу АҚШ билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Шу сабабли Эрон кейинчалик АҚШ базаларига ҳужум уюштирди. 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...