Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб Бразилиянинг C-390 Millennium ҳарбий самолётини қабул қилиб олди
Сиёсат

Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб Бразилиянинг C-390 Millennium ҳарбий самолётини қабул қилиб олди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бразилия Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларига илк C-390 Millennium кўп вазифали ҳарбий-транспорт самолётини топширди. Самолётни топшириш маросими компаниянинг Бразилиядаги Гавиан-Пейшоту ишлаб чиқариш мажмуасида бўлиб ўтди. Бу билан Ўзбекистон минтақада ушбу замонавий самолётдан фойдаланувчи илк мамлакатга айланди.

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Бразилиянинг Embraer компанияси расмий Тошкент учун мўлжалланган ушбу ҳарбий-транспорт самолётини расман тақдим этгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Топшириш маросимида Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Аҳмад Бурхонов ҳамда "Ўзтехтрейд" давлат муассасаси директори Олимхон Рустамов иштирок этган. Мазкур ҳарбий техникани етказиб бериш бўйича шартнома 2024 йилнинг охирида имзоланган бўлиб, у ўз ичига самолётдан ташқари соҳа мутахассисларини тайёрлаш, техник хизмат кўрсатиш ва зарур эҳтиёт қисмларни етказиб беришни ҳам олади.

C-390 Millennium самолёти 26 тоннагача юк кўтариш ва соатига 470 узел тезликда парвоз қилиш имкониятига эга. У ҳарбийлар ва юкларни ташиш, тиббий эвакуация, қидирув-қутқарув, ёнғинни ўчириш ҳамда гуманитар миссияларда кенг қўлланилади. Бундан ташқари, самолёт махсус тайёрланмаган ёки вақтинчалик учиш-қўниш йўлакларидан фойдалана олади ва ҳавода бошқа самолётларга ёқилғи қуйиш имкониятига эга. 

Embraer маълумотларига кўра, ушбу моделни дунёнинг қатор ривожланган давлатлари, жумладан Португалия, Нидерландия, Жанубий Корея, Австрия ва БАА каби мамлакатлар ҳам ўз қуролли кучлари учун танлаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...