Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзгидромет 2026 йилнинг 28 сентябридан 2 октябригача бўлган давр учун республика бўйлаб кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, сентябрь ойининг сўнгги кунлари ва октябрь ойининг бошида мамлакатнинг кўпчилик ҳудудларида ҳаво ҳарорати босқичма-босқич пасайиб боради, айрим вилоятларда эса вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
Синноптикларнинг маълумотига кўра, 28–29 сентябрь кунлари республиканинг барча тексилик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ 30 сентябрь куни Бухоро ва Навоий вилоятларида, 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари эса Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин.
Фарғона водийси вилоятларида (Андижон, Наманган, Фарғона) фақат 1 октябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда 28 сентябрдан 2 октябргача ёғингарчилик кутилмайди, 2 октябрга келиб эса мамлакатнинг барча текислик ҳудудларида қайтадан қуруқ об-ҳаво қарор топади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида кечаси ҳарорат 8–13 даража илиқ бўлади. Кундузи 28–29 сентябрда 20–25 даража, 30 сентябрь – 2 октябрь кунлари эса 21–26 даража атрофида сақланади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 8–13 даража, кундузи 28 сентябрдан 2 октябргача 22–27 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ушбу даврда энг юқори ҳарорат кузатилади. Ҳаво кечаси 28–29 сентябрда 9–14 даража, 30 сентябрдан эса 11–16 даражагача кўтарилади. Кундузги ҳарорат 28 сентябрда 25–30 даража, 29 сентябрдан 2 октябргача 27–32 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 8–13 даража, кундузи 20–26 даража атрофида иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 7–12 даража, кундузи 21–26 даража бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 28 сентябрь куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. 29 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, бироқ 30 сентябрь – 2 октябрь кунлари яна вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Тоғларда ҳарорат кечаси 3–8 даража, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.
Барча ҳудудларда шамол ғарбдан ва шарқдан 5–12 м/с тезликда эсади.

Изоҳлар мавжуд емас