Загрузка
Загрузка
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 14 миллиард сўмлик тендери бекор қилинди
Ҳодисалар

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 14 миллиард сўмлик тендери бекор қилинди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар маркази давлат муассасаси томонидан тиббий жиҳозлар харид қилиш бўйича ўтказилган, бошланғич қиймати 14 миллиард сўмни ташкил этган тендер савдоларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида мазкур давлат хариди белгиланган тартибда бекор қилинган.

Мазкур текширув Skymed-Technologies маъсулияти чекланган жамияти томонидан келиб тушган расмий мурожаат асосида амалга оширилган. Қўмита мутахассислари Харидлар маркази томонидан ташкил этилган танлов жараёнларини "Рақобат тўғрисида"ги Қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан синчковлик билан ўрганиб чиққан. 

Текширувлар давомида буюртмачи томонидан соҳага оид қонунчиликнинг 29-моддаси талаблари бузилгани, яъни тендер шартларида иштирокчилар ўртасидаги эркин рақобатни чеклайдиган ва айрим субъектларга афзаллик яратадиган ҳаракатларга йўл қўйилгани ўз тасдиғини топган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича кўрилган тезкор чоралар натижасида 14 миллиард сўмлик давлат хариди бекор қилиниши таъминланган. Назорат органининг таъкидлашича, бу каби ноқонуний ҳолатларнинг олди олиниши бюджет маблағларининг мақсадли ва шаффоф сарфланишини таъминлаш билан бир қаторда, давлат харидлари соҳасида тадбиркорлик субъектлари учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Олдинроқ Рақобат қўмитасининг сўровига асосан Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан ўтказилаётган бошланғич баҳоси 587,2 миллион сўмлик танлаш савдоси ҳам бекор қилинганди. Ушбу қарор ижтимоий тармоқларда тарқалган "Бир манзил, бир телефон — битта тендер" номли танқидий мақола ортидан олиб борилган ўрганишлар натижасида қабул қилинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...