Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Словенияга келди
Сиёсат

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Словенияга келди

66

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Словения президенти Наташа Пирц Мусарнинг таклифига биноан 21 май куни расмий ташриф билан Люблянага келди. Ташрифдан кўзланган мақсад икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвеститсиявий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Йоже Пучник номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Бош вазир ўринбосари - ташқи ишлар вазири Таня Файон ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон раҳбари Словения президенти Наташа Пирц Мусар билан музокаралар ўтказади, мамлакат парламенти ва ҳукумати раҳбарияти билан учрашади, қўшма бизнес-форумда иштирок этади.

Музокараларда ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат, фармацевтика, электротехника, "яшил" энергетика ва қишлоқ хўжалигида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Шунингдек, томонлар меҳнат миграцияси ва гуманитар алмашинувни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар.

Эслатиб ўтамизки, кеча Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи якунланди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...