Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ковиддан вакцина бутун  инсониятга  тегишли бўлиши лозимлигини айтди
Сиёсат

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ковиддан вакцина бутун инсониятга тегишли бўлиши лозимлигини айтди

902

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ковиддан вакцина бутун инсониятга тегишли бўлиши лозимлигини айтган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.    

"Бугунги кунда кўплаб мамлакатларда коронавирусдан вакцинани тайёрлаш борасида иш олиб борилмоқда. Президентимиз бир неча бор тенг ҳуқуқлилик ва ишонч асосида ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлаган. Пандемия ҳақидаги барча баёнотларининг мазмуни шундаки, ишлаб чиқилаётган вакциналар инсониятнинг ўн йиллар ва асрлар давомида тўплаган билимларига асосланади. Шунинг учун бу маҳсулот бутун инсониятга тегишли бўлиши керак", - деди Комилов Ўзбекистон президентининг ШҲТ саммитидаги нутқини шарҳлаб.

Унинг сўзларига кўра, бу масалада ҳар қандай сиёсийлашувдан қочиш, агарда бирор жойда вакцина пайдо бўлса, кимдир уни олиш имкониятига эга бўлиши, кимдир эса эга бўлмаслигига йўл қўймаслик керак.

"Ўзбекистон президентининг ғоялари шундан иборатки, барча одамлар, миллатлар ва халқлар бу қийинчиликни муваффақиятли енгиб ўтиши учун тенг имкониятга эга бўлиши керак", - дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамизки, Шавкат Мирзиёев яқинда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида сўзлаган нутқи давомида олтита асосий ташаббусни илгари сурди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...