Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ҳудудида америкалик ҳарбийларнинг жойлаштирилиши  муҳокама қилинмаяпти
Сиёсат

Ўзбекистон ҳудудида америкалик ҳарбийларнинг жойлаштирилиши муҳокама қилинмаяпти

677
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ҳудудида америкалик ҳарбийларнинг жойлаштирилиши муҳокама қилинмаяпти. Бу ҳақда республика ТИВ ва Мудофаа вазирлиги маълум қилмоқда. 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг айтишича, Афғонистонда террорчиликка қарши кураш учун Америка кучларини Ўзбекистонда жойлаштириш масаласи кун тартибига қўйилмаган ва муҳокама қилинмаяпти.

Шу тариқа Комилов Politico газетасида нашр этилган маълумотни изоҳлаб ўтган. Газетада таъкидланишича, Пенгатон вакиллари шу ойда Ўзбекистонга ташриф буюриб, Афғонистондаги экстремистларга зарба бериш мақсадида АҚШнинг аксилтеррор   кучларини жойлаштириш масаласини муҳокама қилишмоқчи экан.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоровнинг айтишича, Ўзбекистон ўз ҳудудида АҚШ аксилтеррор бўлинмаларини жойлаштириш таклифини олмаган ва бундай қарор қабул қилишни режалаштирмаган.

"Менинг маълумотларимга кўра, Ўзбекистон АҚШ аксилтеррор кучларини ўз ҳудудида жойлаштириш таклифини олмаган ва бундай қарор қабул қилишни режалаштирмаган, чунки бу Конституция билан тақиқланган ва мамлакатимиз мудофаа доктринасида назарда тутилмаган",- дея таъкидлади у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+