Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги қўшма лойиҳалар портфели 27 миллиард долларга етди. Шунингдек, Саудиянинг йирик энергетика компанияси ACWA Power республикада 15 миллиард долларлик қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Бу ҳақда 15 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони инвестициялар вазири Халид ал-Фалих билан бўлиб ўтган учрашувда таъкидлаб ўтилди. Ал-Фалих Саудиянинг етакчи компаниялари раҳбарларидан иборат катта делегацияга раҳбарлик қилмоқда. Делегация ҳозир Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турибди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, юқори даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ўртасида самарали ҳамкорлик жадал ривожланаётгани таъкидланди. Мамлакатлар ўртасида ўзаро савдо ҳажми, тўғридан-тўғри инвестициялар ва қўшма корхоналар сони ортиб бормоқда. Шунингдек, авиақатновлар сони ҳам кўпайган.
Алоҳида эътибор “яшил энергетика”, қишлоқ хўжалиги, электротехника, кўчмас мулк, мамлакат ҳудудларидаги инфратузилмани модернизация қилиш ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳаларни тезроқ амалга оширишга қаратилган.
Бундан аввал Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги барча мусулмонлар мамлакатга кириш учун берилган ҳар қандай амалдор виза орқали энди умра сафарини адо этишлари мумкинлигини маълум қилган эди

Изоҳлар мавжуд емас