Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказишни кўзламоқда
Сиёсат

Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказишни кўзламоқда

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун Самарқандда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг музокаралари ўтказилган. Учрашувда ўзаро савдо ҳажмини яқин йилларда 2 миллиард долларга етказиш вазифаси белгиланган. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Томонлар ўтган йил якунлари бўйича мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил этганини қайд этишган. Икки давлат пойтахтларида савдо уйлари очилиб, юк ташиш ҳажми ортмоқда, "Шовот-Дашогуз" чегараолди савдо зонасини ташкил этиш давом этмоқда.

Учрашувда энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Жорий йилда Хивада учинчи Ҳудудлар форуми ва Ўзбекистонда Туркманистон маданияти кунларини ўтказиш режалаштирилган.

Мирзиёев ва Бердимуҳамедов минтақавий ҳамкорлик ҳамда бўлажак халқаро учрашувларга, шу жумладан "Марказий Осиё плюс" форматидаги саммитларга ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалаларига ҳам эътибор қаратишган.

Музокаралар якунида Ўзбекистон президенти туркманистонлик меҳмонга унинг "Ақл дурдонаси" китобининг ўзбек тилидаги нусхасини топширган.

Эслатиб ўтамизки, куни кеча Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандга ташриф буюрган эди. Президент Шавкат Мирзиёев билан бирга Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, мамлакатимизнинг биринчи президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирган. Шунингдек, Самарқанд халқаро туризм марказидаги "Боқий шаҳар" тарихий-этнографик боғи ҳудудида ташкил этилган маданий тадбирларда иштирок этилган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...