Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди
Сиёсат

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

94

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди. Президент қарорига кўра, бу лавозимни Алишер Бобоев эгаллади

Бобоев турли йилларда Тошкент фармацевтика институти тиббий биология фанлари кафедраси катта лаборанти, Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасалари, жумладан, Олмазор тумани марказий поликлиникаси, 1-Республика клиник шифохонаси маслаҳат-диагностика поликлиникаси, Республика клиник шифохонаси урология бўлимида уролог-шифокор бўлиб ишлаган. 

Шунингдек, у Соғлиқни сақлаш вазирлиги котибиятининг бош мутахассиси лавозимида ишлаган. 

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги алоҳида хизматлари учун иккинчи даражали "Саломатлик" ордени билан мукофотланган. Тайинловга қадар Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига раҳбарлик қилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...