Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Сиёсат

Ўзбекистонда Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди

33
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди. Тегишли қарор Президент фармони билан қабул қилинди.

Ислоҳотдан мақсад таълим, тарбия ва илм-фанни ягона тизим асосида ривожлантириш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда инсон капиталини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишдан иборат.

Янги вазирлик мактабгача, мактаб, профессионал ва олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ҳамда уларнинг операцион жараёнлари учун масъул бўлади. Шунингдек, вазирлик таълим фаолиятига қўйиладиган талабларни белгилайди, аккредитация ва лицензиялаш ишлари билан шуғулланади.

Ислоҳот доирасида мактабгача таълимдан олий таълимгача бўлган барча босқичлар ўртасидаги узвийлик ва давомийликни таъминлаш кўзда тутилган. Таълимнинг барча турлари ва илмий фаолиятни қамраб олган ягона бошқарув механизмини жорий этиш ҳам режалаштирилган.

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги эса ўқув дастурлари, қўлланмалар ва методик материалларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётга жорий этиш ҳамда натижаларини мониторинг қилиш билан шуғулланади. Аниқланган камчиликлар асосида таълим материаллари такомиллаштириб борилади.

Бу жараёнлар "ўзбек мактаби битирувчисининг портрети" асосида амалга оширилиши белгиланган.

Олий таълим соҳасида давлат аралашувини кескин қисқартириш, олийгоҳлар мустақиллигини кенгайтириш ва нодавлат сектор учун имкониятларни ошириш мақсад қилинган. Қайси олийгоҳ сифатли таълим бераётганини эркин рақобат ва бозор талаби белгилаши кераклиги таъкидланган.

Янги вазирлик тузилмаси ва иш жараёнларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, ислоҳотларнинг умумий стратегиясини ишлаб чиқиш билан Президент Администрацияси ҳузуридаги алоҳида ишчи гуруҳ шуғулланиши кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...