Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кеча “Қамчиқ”довонида ғайриоддий ҳодиса юз берди. Ўтиб кетаётган ҳайдовчилар йўлга тўкилган балиқларга дуч келишди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
"Ҳодиса 26 ноябрь куни, тахминан соат 4 ларда, “Қамчиқ” довонидан ўтган Тошкент-Ўш автомобил йўлининг 227-километрида содир бўлган. Пикап ҳайдовчиси Фарғона водийсидан Тошкент томон тирик балиқ солинган резервуарни бошқариб кетаётган бўлган. Бир пайт ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, олдида ҳаракатланаётган юк машинасига урилиб кетган",- деди Batafsil.uz. мухбирига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Содиқов
Унинг сўзларига кўра, тўқнашув натижасида резервуар шикастланган ва тирик балиқлар йўлга ағдарилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган. Авария жойига "Қамчиқ" махсус қидирув ва ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб келиб, йўл-транспорт ҳодисасини бартараф етишда кўмаклашган.
Изоҳлар мавжуд емас