Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Монополияга қарши курашиш қўмитасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, қарздорликни тўлаган абонентларга электр токини ёқиб бермаган Тошкент вилоятининг учта электротаъминот корхоналари раҳбарлари маъмурий жазога тортилади.
Эслатиб ўтамизки, ижтимоий тармоқларда аҳолини қарз учун электр энергиясидан узиб қўйиш мавзуси доимий равишда муҳокама қилинмоқда. Истеъмолчилар томонидан қарзлар тўланган бўлсада, электр энергияси автоматик равишда ёқилмаслиги оқибатида одамлар туман электр таъминоти идораларига боришга мажбур бўлишмоқда. Натижада идоралар олдида катта навбатлар юзага келмоқда. Бу "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 191-моддаси биринчи қисмининг бузилиши ҳисобланади.
“20 ноябрь куни Тошкент туманидаги қарийб 17 минг электр энергия истеъмолчиси томонидан фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар бўйича юзага келган қарздорлик сабабли, амалдаги тартиб бўйича АСКУЭ тизими автоматик равишда қарздор истеъмолчиларнинг таъминотини тўхтатган. Ўз навбатида, юқоридага ҳолат жойига чиқиб ўрганилганда истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлик тўлангандан кейин ҳам автоматик равишда электр тармоғига қайта уланмаган ҳолатлар аниқланди”, -дея қайд этмоқда Монополияга қарши курашиш қўмитаси.
Натижада Тошкент, Зангиота, Қибрай тумани электр тармоқлари корхоналари раҳбарларига нисбатан маъмурий ҳужжатларни расмийлаштириб, тегишли тартибда кўриб чиқиш учун маъмурий судга юбориш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас