Қўлбола печда газнинг портлаши туфайли икки киши жабрланган.  Бундай ҳолат бир ҳафтада иккинчи  маротаба юз берди
Ҳодисалар

Қўлбола печда газнинг портлаши туфайли икки киши жабрланган. Бундай ҳолат бир ҳафтада иккинчи маротаба юз берди

488

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Андижон вилоятида уй эгаси томонидан ўрнатилган қўлбола печда газ портлаши юз берди. Batafsil.uz мухбири хабар қилишича, оқибатда уй эгасининг хотини ва 18 ёшли ўғли жабрланган.

Газ портлаши 20 ноябрь куни соат 2:30да Андижон вилояти Булоқбоши тумани “Шохгузар” махалла фуқаролар йиғинидаги хонадонлардан бирида содир бўлган.   

“Ҳудудгаз Андижон” ҳамда тегишли идоралар томонидан олиб борилган тергов давомида аниқланишича, хонадон эгаси Хасанбой Эсонов уйни иситиш учун қўлбола печни ўрнатган. Печга эски велосипед резинаси ёрдамида газ олиб борилган.

Тунгги пайтда газ чиқишни бошлаган. Аммо Эсонов газ ҳидини сезмаган ҳолда уйда чироқни ёққан. Бунинг таъсирида газҳаво аралашмасининг портлаши келиб чиққан ҳамда уй эгасининг хотини билан 18 ёшли ўғли жабрланган.

“Ҳудудгазтаъминот” матбуот хизмати деярли бир кун илгари худди шундай ҳолатФарғона вилоятида юз берганлигини, унда квартира эгаси ўзбошимчалик билан ҳисоблагични ечиб, газ қувурини велосипед резинаси ёрдамида улаганлигини эслатиб ўтди.

Компания вакиллари истеъмочилардан табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишда эҳтиёт чораларига риоя қилиш, газ жиҳозларининг носозлигида 104, 1104 ёки +99871 200-08-04 телефон рақамига мурожаат қилишни сўрайди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+