Загрузка
Загрузка
Қўқондаги кўп қаватли уйда юз берган газ портлаши оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Қўқондаги кўп қаватли уйда юз берган газ портлаши оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Қўқон шаҳридаги кўп хонадонли уйда содир бўлган газ чақнаши ва ёнғин юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилганлигини маълум қилди. Ҳодиса оқибатида бинонинг бетон плитаси қулаши натижасида бир нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Воқеа 25 февраль куни соат 14:47 атрофида "Бўстон" маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида юз берган эди. Газ чақнаши натижасида келиб чиққан кучли портлаш ва ёнғин бир нечта хонадонларга жиддий шикаст етказган.

Вафот этган фуқаронинг жасади кеча топилган эди. Қутқарувчилар вайроналарни тозалаш давомида ушбу уйда яшаган 19 ёшли йигитнинг жасадини топишган.

Дастлабки маълумотларга кўра, марҳум бетон плита босиб қолиши оқибатида олган оғир жароҳатлардан ҳаётдан кўз юмган.

Ҳозирда тергов органлари томонидан воқеа жойини кўздан кечириш, ишга алоқадор ашёвий далилларни тўплаш ва гувоҳларни сўроқ қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бошқа жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот келиб тушмаган.

Суриштирув ишлари доирасида портлашнинг аниқ сабабларини аниқлаш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...