Загрузка
Загрузка
Жамият

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази "Дунёдаги энг йирик Ислом цивилизацияси музейи" сифатида эътироф этилди. Шу сабабли у расман Guinness World Records сертификатига лойиқ кўрилди.

2026 йил 13 апрель куни бўлиб ўтган тантанали маросимда Гиннес рекордлари расмий вакили Шейда Субаши мажмуа барча халқаро стандартларга жавоб беришини тасдиқлаган. Мутахассиснинг таъкидлашича, баҳолаш жараёни қатъий тартибда амалга оширилиб, музейдаги ҳар бир экспонат ислом археологияси, санъати ва фани соҳаси мутахассислари томонидан қайд этилган.

Мазкур марказ Президент Шавкат Мирзиёевнинг муаллифлик мегалойиҳаси бўлиб, унинг қурилиши 2017 йилда бошланган ва 2026 йил 17 мартда тўлиқ якунланган. Лойиҳа нафақат улкан музей, балки илмий-маърифий платформа сифатида ҳам хизмат қилади. Марказ директори Фирдавс Абдухолиқовнинг сўзларига кўра, мажмуанинг асосий мақсади Ўзбекистоннинг бой маданий меросини сақлаш ва Ислом динининг инсонпарварлик ғояларини тарғиб қилишдан иборат.

Ҳозирда Ислом цивилизацияси маркази минтақадаги энг гавжум масканлардан бирига айланган бўлиб, унга ҳар куни 5 000 нафаргача маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрмоқда. а.

Маълумот учун, ушбу мажмуа шу йилда, қутлуғ Рамазон ойи муносабати билан очилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...