Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Олмалиқда ҳайвонларга шафқатсиз муносабат қилишнинг яна бир ҳолати қайд этилган. Қўшнилар аномал совуқ кунлари ўлиб қолмаслиги мақсадида исиниш учун подъездга киритган итни эркак аёвсиз калтаклаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Кеча Олмалиқдаги кўп қаватли уйлардан бирида бегуноҳ ҳайвонга нисбатан яна бир шафқатсиз ва вахшиёна ҳолат юз берган. Қаттиқ совуқ туфайли итни исиниши учун подъезда киритишган. Аммо, шу уйда яшовчи фуқарога бу ёқмаган. У швабра билан ҳимоясиз ҳайвонни қаттиқ савалаган”, - дея маълум қилмоқда ҳайвонларни ҳимоя қилувчи Mehr va Oqibat жамияти.
Волонтерлар жароҳатланган итни реабилитация марказига олиб боришган, у ердаги ветеринарлар ҳайвонга зудлик билан ёрдам кўрсатишган.
Жамият вакиллари ИИВга мурожаат қилиб, ушбу ҳолатга аниқлик киритишни ва айбдорга қонуний чора кўришни сўрашмоқда. Шунингдек, вакиллар барча фуқароларни кўчада қолган жониворларга раҳмли бўлишга чақиришмоқда. Зеро, бундай совуқ кунлари кўчада қолган ҳайвонлар инсон ёрдамисиз яшай олмайди.
Изоҳлар мавжуд емас