Загрузка
Загрузка
“Ҳудудгазтаъминот”: Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилояти, Тошкент шаҳрининг айрим туманларида газ билан боғлиқ муаммолар юзага  келмоқда
Ҳодисалар

“Ҳудудгазтаъминот”: Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилояти, Тошкент шаҳрининг айрим туманларида газ билан боғлиқ муаммолар юзага келмоқда

472
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилояти, Тошкент шаҳрининг айрим туманларида газ билан боғлиқ муаммолар юзага келмоқда. Айни пайтда босимни тиклаш ва истеъмолчиларга табиий газни етказиб бериш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

"25 январь куни электр энергиясида кузатилган узилиш туфайли "Ўзбекнефтгаз"нинг Газли, Шўртан ва Муборак нефть ва газ қазиб олиш бошқармаларининг 64 та кон фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу эса ўз навбатида, “Ўзтрансгаз” магистрал газ қувурлари ва “Ҳудудгазтаминот” маҳаллий тармоқларидаги босимнинг пасайишига таъсир кўрсатди", - дея қайд этди компания. 

Ҳозирги кунда Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида табиий газ босимининг пасайиши ёки унинг йўқлиги кузатилмоқда. Шу муносабат билан “Ҳудудгазтаминот” босимни тиклаш ва истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётганини маълум қилади. 

"Ҳозирда газ йўқлиги ёки етказиб берилганда босимнинг пасайиши кузатилаётган манзилларда барча газ ускуналарини ўчириб, хонани газ ҳиди йўқлиги учун текшириш керак. Зарур ҳолларда 1104 рақами орқали call -марказга ёки 1104 рақами орқали   авария-диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилиш мумкин", - дея қўшимча қилди “Ҳудудгазтаъминот”.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...