Загрузка
Загрузка
"Ўйнашингга ишониб, эрсиз қоласан". Сирдарё тумани солиқ бошлиғи ходимларни ҳақоратлади
Ҳодисалар

"Ўйнашингга ишониб, эрсиз қоласан". Сирдарё тумани солиқ бошлиғи ходимларни ҳақоратлади

41
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Сирдарё тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Тоҳир Элмуродов ходимларни йиғилишда ҳақоратлаб, уларга қўпол сўзлар билан таҳдид қилгани ҳақидаги видеолар тарқалди.

Элмуродов видеода қўпол сўзлар ва таҳдидлар, шу жумладан "Ўйнашингга ишониб, эрсиз қоласан" каби изҳорлар қайд қилинган. Шунингдек у йил тугаб бораётгани, қарздорлик ошиб кетгани сабаб "кечқурунгача бажармагин, битта-иккитангни шунақанги пайпоғинги тўғрилаб қўяман" деб таҳдид қилган.

Ҳолатга оид вилоят Солиқ бошқармаси маълумотига кўра, Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси раҳбарияти воқеани назоратга олган ва тегишли ўрганиш ишларини бошлаган.

Дастлабки ўрганишларга кўра, ҳолат 2024 йилда содир бўлгани аниқланган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Эътиборлиси шундаки, у лавозимга жорий йилнинг август ойида тайинланган бўлиб, ишга кирганига ҳали кўп вақт бўлмаган.

Аввалроқ, Ўзбекистонлик амалдор қўл остидагиларни ҳақоратлаб, уларга кредитлар юклаш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар бергандик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...