Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Тошкендаги жамоат транспорти бекатида эркак томонидан қизга қилинган ҳужум бўйича ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан тергов ишлари якунланган.
Айбланувчи Сирдарё вилоятилик, муқаддам судланган ва маст ҳолда бўлган 45 ёшли Тохир В. 11 сентябрь куни Учтепа туманидаги жамоат транспорти бекатида нотаниш 32 ёшли Евгения К.га сабабсиз бадан шикастлари етказган.
Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277 моддаси 1 қисми (“Безорилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
“Аммо дастлабки тергов давомида барча тафсилотлар ўрганилиб, жабрланувчи, гувоҳлар ва айбланувчининг кўрсатмалари инобатга олингач, айбланувчининг ҳатти-ҳаракатлари қайта баҳоланган. Натижада Тохир В.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277 моддаси 2 қисми “г” банди (“Безорилик”), ҳамда 112 моддаси 1 қисми (“Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш”) бўйича айблов тақдим этилган.
Дастлабки тергов даврида Тохир В.га нисбатан қамоқа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирги вақтда жиноят иши судга оширилган ва айбланувчига нисбатан жазо чораси суд томонидан белгиланади.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ ижтимоий тармоқларда хабар эълон қилинган бўлиб, унда қиз номаълум шахс томонидан калтаклангани, бироқ унинг сўзларига кўра, ички ишлар органлари ходимлари тегишли чоралар кўрмаганлиги билдирган.
Унинг айтишича, 11 сентябрь куни, соат 16:00да у дугонасиникадан қайтаётган бўлган. Автобус бекатида туриб, телефонидан автобус жадвалини кўздан кечирган пайтида унга ҳужум қилинган.
“Шу пайт... бошимга кучли зарба берилди ва мен йиқилдим. Мени яна урмоқчи бўлишди, қаршилик қилдим, ўрнимдан туришга уриндим, лекин мени ерга итариб юборишди. Қочмоқчи бўлдим, ўрнимдан туришга ҳакакат қидим, лекин яна жағимга уришди. Ҳужум пайтида "Урманглар!", “Ёрдам беринг” деб бақирдим”, - дея таъкидлаган у.
Изоҳлар мавжуд емас