Загрузка
Загрузка
1,1 миллион доллар ва 21 миллион Россия рублини чегарадан Қозоғистонга олиб ўтишга уринган  шахс ДХХ томонидан  ушланган
Ҳодисалар

1,1 миллион доллар ва 21 миллион Россия рублини чегарадан Қозоғистонга олиб ўтишга уринган шахс ДХХ томонидан ушланган

768
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистондан Қозоғистонга 14 миллиард сўмга тенг хориж валютасини олиб ўтмоқчи бўлган контрабандист Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ходимлари томонидан чегарада қўлга олинган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

ДХХ матбуот хизмати маълум қилишича: "Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Сирдарё” божхона постидаги “Малик-авто" назорат-ўтказиш пунктининг нейтрал ҳудудида Ўзбекистондан Қозоғистонга йўл олган илгари судланган К.А. бошқарувидаги Mercedes benz автомобили тўхтатилиб, текширилган” .

Автомобиль гувоҳлар иштирокида кўзда кечирилганда унинг махсус яширин жойидан 1,1 миллион доллар, 77,8 минг евро ва 21 миллион рублдан ортиқ пуллар топилган ва процессуал тартибда олиб қўйилган.

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми "а" бандига асосан (божхона қонунчилигини бузиш) жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари доирасида ушбу жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...