Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида WHITE GOLD KLASTER компанияси томонидан 104 миллиард сўмлик 5 минг тоннадан ортиқ пахта толаси биржа савдоларини четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилгани аниқланди.
Текширув натижаларига кўра, корхона маҳсулотни биржада шаклланган ўртача котировка нархларидан юқори баҳода сотиши орқали 700 миллион сўмдан ортиқ асоссиз даромад олган.
Ушбу ҳолат юзасидан "Рақобат тўғрисида"ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори талаблари бузилгани бўйича иш қўзғатилган. Иш якунига кўра, корхонага нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилган.
Шунингдек, қонунбузилишларни бартараф этиш ва бундай ҳолатларни келгусида такрорламаслик юзасидан корхонага бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.
Олдинроқ ҳам Жиззах вилоятида таъминотчилар ва тадбиркорлар ўзаро тил бириктириб, "Маркетплейс" тизими орқали техникаларни имтиёзли кредитлар асосида ҳақиқий нархидан қимматроққа сотгани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар мавжуд емас