Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Фарғоналик 11 яшар боланинг дўконга чиқиши икки ёшли қизалоқнинг фожеали ҳалок бўлиши билан якунланган. Бу ҳақида “Халқ сўзи” газетасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси 10 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Боғдод туманида содир бўлган. Отаси "Дамас" автомашинасини калитлари билан қўйиб кетганлигидан фойдаланиб 11 ёшли бола дўконга боришга қарор қилган. Йўлда у икки ёшли қизнинг босиб кетган.
Оқибатларидан қўрқиб, бола воқеа жойидан қочган. Афсуски, қизга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаган ва у воқеа жойида вафот етган.
Боғдод тумани ИИБ берган маълумотга кўра, бола шу туманнинг умумтаълим мактабларидан бирида тўртинчи синфда ўқийди. Жиноят иши очилиб, дастлабки тергов олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас