Загрузка
Загрузка
25 март куни Тошкентда тиббий ниқоб тақмаган 66  киши, уй карантини режимини бузган 35  киши жаримага тортилган
Ҳодисалар

25 март куни Тошкентда тиббий ниқоб тақмаган 66 киши, уй карантини режимини бузган 35 киши жаримага тортилган

871
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 25 март куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан карантин режимига риоя қилмасликнинг 101та ҳолати аниқланган. Мухбиримиз маълум қилишича, ниқоб тақмаган 66 киши, уй карантини режимини бузган 35 киши жаримага тортилган.

Профилактика инспекторлари кун давомида маҳаллалар ва дўконларда текширувлар ўтказишган. Бундан ташқари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ППХ ходимлари куну-тун шаҳарнинг жамоат жойларида уч сменада қуриқлаш ишларини амалга оширишган.

3bd6700002672c4f752c3227ce1f520b.jpg

Кўчага тиббий ниқобсиз чиққан 66 киши ушланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 53-моддасига (Санитария қонунчилигини бузиш) асосан фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг бирдан уч баробари 223000 - 669000 сўм), мансабдор шахслар эса базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан ўн баробари (1 115 000–2 230 000 сўм) миқдорида жарима тўлашлари керак.

Шу куннинг ўзида 35 киши уй каранти режимини бузиб кўчага чиққан. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасида (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш)да кўзда тутилган қоидабузарлик бўйича баённомалар тузилган. Мазкур моддада фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан беш баробаригача (669 000 – 1 115 000 сўм), мансабдор шахсларга эса ўндан ўн беш баробаригача (2 300 000- 3 345 000) жарима солиш кўзда тутилган.

c0f4e1e9b6171f60e9a1b1768f315965.jpg

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+