Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 1 май куни 26 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилиниб, чартер рейс орқали Тошкент халқаро аэропортига олиб келинди.
Маълум қилинишича, мазкур фуқаролар АҚШ миграция қонунчилигини бузгани сабабли мамлакатдан чиқарилган. Чартер рейс икки давлатнинг тегишли идоралари ўртасидаги мувофиқлаштирилган ҳамкорлик натижасида ташкил этилган.
Ташкилий жараёнлар доирасида фуқароларнинг шахсини аниқлаш, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда уларнинг хавфсиз қайтарилиши таъминланган. Барча ҳуқуқий ва ташкилий тартиб-таомиллар қисқа муддатда келишиб олингани таъкидланмоқда.
Расмийларга кўра, Ўзбекистон миграция соҳасида хорижий шериклар билан ҳамкорликни изчил ривожлантирмоқда. Шунингдек, чет элдаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда миграция қонунбузилишларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
11 февралга ўтар кечаси ҳам Швецияда миграция қонунчилигини бузган 21 нафар ҳамюртимиз махсус чартер рейс билан Тошкент халқаро аэропортига олиб келинганди.

Изоҳлар мавжуд емас