Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 5 ёшли қизалоқнинг вахшийларча ўлдирилиши ҳуқуқни муҳоқаза қилиш идоралари томонидан фош қилинган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар прокуратураси таъкидлашича, “4 ноябрь куни А.В. исмли фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилиб, Бектемир туманидаги Compass савдо мажмуасида 5 ёшли қизининг йўқолиб қолганлигини билдирган. Тошкент шаҳар прокуратураси ва Ички ишлар бош бошқармаси томонидан тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, қизалоқни топиш учун зудлик билан тегишли чоралар кўрилган”.
Мурожаат қилган аёл ва унинг фуқаровий эрининг сўзлари тезкор-тергов гуруҳида шубҳа уйғотган. Бир неча кун давомида олиб борилган қидирув тадбирлари натижа бермаганлиги сабабли қизалоқ ўлдирилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан Жиноят кодексининг 97 моддаси 1 қисми (қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-тергов тадбирлари давомида аниқланишича, 25 октябрь куни тахминан соат 3:00да эр-хотин Сергели туманида ижарага олинган хонадонда бўла туриб, спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда қизалоқни ўлганича уришган.
Кейинчалик содир этилган жиноятни яшириш ва жазодан қочиш мақсадида улар жасаддан қутилишга қарор қилишган. Шу куннинг ўзида эрта тонг билан улар жасадни йўл халтасига солиб, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ижара дала ҳовлисига олиб боришган ва ёқиб юборишган. Ёнмай қолган тана қисмларини эса халтага жойлаб, Чирчиқ дарёсига улоқтиришган.
Шундан сўнг, жиноятчилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини чалғитиш ва воқеа тафсилотларини яшириш учун бола йўқолган деб айтишган.
Воқеа жойи кўзда кечирилганда, қизалоқ жасадининг қолдиқлари топилиб ашёвий далил сифатида олинган.
Жиноий иш доирасида эр-хотин қасддан одам ўлдирилишида гумонланувчи сифатида ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас