Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўп қаватли уйларнинг лифтларида ўрнатилган видеокамералардан олинган ёзувларни чоп қилган. У ердаги ҳодисалар инсонни ҳайратга солади. Одамлар лифтларнинг тугмачалари ва деворларини синдиришган, бўёқ сепиб, тирнашган. Хуллас, ўзларини ҳақиқий бузғунчилар сифатида намоён қилишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Маълум сабабларга кўра, бу “қахрамонлар”нинг юзларини кўрсата олмаймиз. Лекин улар орасида ҳам катталар, ҳам болалар бор. Тошкентнинг кўп қаватли уйларида ўрнатилган замонавий лифтларда нималар юз бераётганини ушбу видеодан кўришингиз мумкин.
2016 йилдан 2021 йилгача Тошкент шаҳрида жами 206,8 млрд. сўмлик 1213 та лифт алмаштирилган. Жорий йилда 130,2 миллиард сўмга 548та лифтни алмаштириш режалаштирилган.
Одатда фуқаролар синдирадиган лифтларнинг айрим қисмлари қанча туришини айтиш жоиз:
-
девор панеллари – 4,2 миллион сўм
-
тугмачалар панеллари – 3 миллион сўм
-
эшик механизми – 3,6 миллион сўм
-
кабина эшиги – 1,4 миллион сўм
-
чақирув тугмачаларининг ташқи панели – 960 минг сўм.
Ҳокимликнинг хабар беришича, видеокузатув камералари барча янги лифтларда ўрнатилган, ҳар бир қоидабузарнинг шахси аниқланмоқда ва уларга нисбатан тегишли чоралар – жарималар қўлланилган. Агар лифт бола томонидан шикастланган бўлса, унда жаримани ота-оналар тўлайдилар.
Яна бир муҳим жиҳат- қоидабузар нафақат жарима, балким синдирилган қисмнинг янгисига алмаштиришни ҳам тўлайди. Масалан, тугмали панелни бузганлик учун жарима ва 3 миллион сўм бериш лозим.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас