Загрузка
Загрузка
Абу-Али Ниёзматов - Одамлар йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақида хабар  беришлари  керак.  Чунки йўллардаги аҳвол  жуда оғир
Ҳодисалар

Абу-Али Ниёзматов - Одамлар йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақида хабар беришлари керак. Чунки йўллардаги аҳвол жуда оғир

411
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Таниқли жамоат арбоби ва журналист Абу-Али Ниёзматовнинг айтишича, ўзбекистонликлар қонун билан белгиланган тартибга риоя қилинишини назорат этишлари, агарда фуқаролар томонидан қоида бузилган тақдирда бу ҳақда тегишли идораларга хабар беришлари керак.

“Бу аввалом бор Йўл ҳаракати қоидаларининг   бузилишига тегишлидир. Шахсан мен ҳар куни бу каби ҳолатларга дуч келаман. Назаримда, ҳайдовчилар қоидаларни умуман билишмайди. Йўлларда нафақат қоидаларнинг тизимли равишда бузилиши, балким ҳайдовчи ва пиёдаларга нисбатан ҳурматсизликнинг гувоҳи бўлиш мумкин”, - деди Ниёзматов.

Унинг сўзларига кўра,   деярли ҳар дақиқада авария ҳолатларига дуч келасиз.

“Ҳайдовчиларнинг аксарияти қаторларга риоя қилмайди, ҳосил бўлган бўш қаторга киришга уринади ва бунинг оқибатида ён атрофдаги машиналарга зарар етказишдан ҳам қўрқмайди. Йўл ёқасида турган машина ҳайдовчиси ойнага қарамасдан, кутилмаганда йўлга чиқиши эҳтимолда холи эмас. Агарда бошқа қаторга ўтмоқчи бўлсангиз, орқадан келаётган машина албатта газни босиб, бунга тўсқинлик қилади”, - дея таъкидлади жамоат арбоби.

Унинг айтишича,   чорраҳада светофор ишлаймай қолса, албатта тирбандлик юзага келади. Чунки, ҳамма биринчи бўлиб ўтиб кетишга ҳаракат қилади.

“Масалан АҚШда, бу каби вазиятда (световор ишламаса) ҳайдовчилар кетма-кетликка риоя қилишади. Дастлаб бир йўналишнинг ўнг қатори, сўнгра тегишли йўналишнинг биринчи қатори ўтади. Қарабсизки, тирбандликка ҳеч ҳам ўрин йўқ”, -деди Ниёзматов.

Шу билан бирга, унинг қайд этишича, бизнинг ҳайдовчилар бурилиш пайтида машинанинг ярмини қарама-қарши йўналишга чиқариб олишади. Бу эса ўз ўрнида,   қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган автотранспорт учун авария ҳолатини келтириб чиқаради.

“Пиёдалар ўтиш жойи – бу алоҳида мавзу. Шу ерда автоинспектор турмаган бўлса, ҳеч ким пиёдага йўл беришни хохламайди”, - дея афсусланди Ниёзматов.

Унинг айтишича, қоидабузарликлар ва оддий ҳайдовчилик маданиятининг йўқлиги ҳақида кўп гапириш мумкин. Бироқ, “энг ачинарлиси шундаки, аксарият буни оддий ҳолат сифатида қабул қилади”.

“Аслида, қоидаларнинг тизимли равишда бузилиши оқибатида ҳар йили Ўзбекистонда минглаб инсонлар ҳаётдан кўз юмади. Буларнинг орасида ҳайдовчилар ҳам, пиёдалар ҳам бор” – деди агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига қараганда, охирги пайтларда оддий фуқаролар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиш, буни йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юбориш ва тегишли мукофот олишни тартибга солувчи Ўзбекистон ҳукуматининг тегишли қарори Интернетда қизғин муҳокама қилинмоқда.

“Кўпчилик қоидабузарликларни қайд этганларни “сотқин”, “козёл” деб ҳақорат қилмоқда. Ўйлайманки, бу сўзларнинг муаллифлари йўллардаги хавф нақадар жиддий эканлигини хис қилишмаяпти. Мен ҳеч кимга ёмонлик тиламоқчи эмасман. Лекин, гарчи уларнинг   бирорта яқини авария қурбонига айланадиган бўлса, ана ўшанда бошқача фикрлайди”, -деди Ниёзматов.

Унинг айтишича, фақатгина бутун жамият кучи ёрдамида бу соҳани тартибга солиш мумкин.

“Мсаалан мен кўпдан буён Тошкентда дарахтларнинг ноқонуний кесилишига қарши курашиб келаяпман. Юзлаб, балким минглаб дарахатларни сақлаб қолгандирман. Ноқонуний ҳолатларга дуч келсам, албатта ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига хабар бераман. Агарда шу масалада менга яна минглаб кишилар қўшилганида эди,   бугунги кунда шаҳарларимиз боғга айланган бўларди”, -дея таъкидламоқда жамоат арбоби.

Бир сўз билан айтганда, Ниёзматовнинг фикрича, қонунчилик устидан назоратни ўрнатиш жараёнига бутун фуқаролик жамияти қўшилиши керак.

“Шундагина   йўлларда тартиб бўлади, дарахтлар омон қолади, амалдордар коррупцион ҳаракатларни содир этишдан қўрқиб қолишади, боғча, мактаб, ОТМлар самарали ишлашни бошлайди. Қарабсизки, тартиб ҳам бўлади”, - дея якунлади Ниёзматов.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...