Афғонистонда жанг қилган жиноий гуруҳ аъзоси Ўзбекистонда  9 йилга  қамалди
Ҳодисалар

Афғонистонда жанг қилган жиноий гуруҳ аъзоси Ўзбекистонда 9 йилга қамалди

673

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Ўзбекистон-24”телеканалига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар қилишича, Афғонистонда жанг қилган жиноий гуруҳ аъзоси Ўзбекистонда 9 йилга қамалган.

2016 йилнинг март ойида Россияга ишлаш учун борган Самарқанд вилоятида таваллуд топган 25 ёшли Шерзод Анваров интернет орқали “Ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилоти вакили билан танишган. Ватанига қайтгандан сўнг ҳам Шерзод экстремистлар билан мулоқот қилишни давом этган ва улардан кўрсатмалар олиб турган.

2017 йилнинг апрель ойида у жиход учун Турцияга жўнаб кетган. Истамбул шаҳрида Шерзоднинг Эронга, кейинчалик Афғонистонга бориши учун ҳужжатлар тайёрлаб берилган. 2017 йилнинг май ойида Теҳронда террорчилар шериклари унга Афғонистон фуқаросининг сохта ҳужжатларини тақдим этишган. Шу туфайли у бир гуруҳ қочқинлар билан бирга чегарадан ўтиб, Афғонистоннинг Небрус вилоятига етиб борган. У ерда уни “Ислом давлати” маҳаллий бўлинмасининг раҳбарлари кутиб олишган. Шундан сўнг, Шерзод махсус келган йўриқчи бошчилигида ҳарбий тайёргарликдан ўтган, ҳарбий ҳаракатларда қатнашган ва қўлини қонга бўяган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг сайъ-ҳаракатлари туфайли 2018 йилнинг ноябрь ойида Шерзод Анваров Ўзбекистонга қайтарилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...