Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Ангрендаги Лашкерек посёлкаси ёнида музлаб қолган туристнинг жасади топилган.
Даҳшатли топилма ҳақидаги хабарлар ижтмиоий тармоқларда тарқалган. Фойдаланувчилардан бирининг ёзишича, вафот этган шахс бу ердаги пансионатга дам олиш учун келган тошкентлик туристдир. Эркак сайр қилиш давомида йўқолиб қолган.
Бош прокуратуранинг таъкидлашича, ҳақиқатан ҳам 10 январь куни Ангрен ИЭС дам олиш зонасига келган 70 ёшли эркакнинг жасади топилган. Унинг жасади соғломлаштириш муассасаси ҳудудидан ўтувчи жилға ёнида бўлган.
Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг ўлимига паст ҳароратлар таъсирида тананинг умумий музлаши сабаб бўлган. Мазкур ҳолат бўйича текшириш олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас