Загрузка
Загрузка
Самарқандда тириклайин кўмилгани айтилган эркак қарийб бир ойлик комадан сўнг вафот этди
Ҳодисалар

Самарқандда тириклайин кўмилгани айтилган эркак қарийб бир ойлик комадан сўнг вафот этди

25
Загрузка

Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Наврўз маҳалласида бир гуруҳ шахслар томонидан шафқатсизларча калтакланган 32 ёшли эркак шифохонада вафот этди. Олинган оғир жароҳатлар сабабли фуқаро 28 кун давомида кома ҳолатида қолган.

Марҳумнинг яқинлари ва ҳодиса гувоҳининг таъкидлашича, жабрланувчи ошхонадан қайтаётганида Spark автомобилида келган шахслар томонидан арматура ва бетон бўлаклари билан шафқатсизларча калтакланиб, мажбурлаб автомобилга ортиб кетилган ҳамда аҳоли яшамайдиган овлоқ ҳудудга олиб бориб кўмиб юборилган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ҳамидулла Сагдуллаевнинг маълум қилишича, жабрланувчининг вафотидан сўнг жиноят иши Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" бандига нисбатан қўзғатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, ҳозирда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада 24 ёшли йигит кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан ўзини ташлаб вафот этганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...