Алимент қарздорларини оммавий тарзда эълон қилиш инсон ҳуқуқларига зид деб топилди
Ҳодисалар

Алимент қарздорларини оммавий тарзда эълон қилиш инсон ҳуқуқларига зид деб топилди

36

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Жиззах вилоятида алимент қарздорларининг шахсий маълумотлари ва фотосуратлари жамоат жойларида ошкор қилинишини қонунга хилоф деб баҳолади. Ушбу амалиёт Ўзбекистон Конституцияси ва халқаро ҳуқуқий меъёрларга зид экани таъкидланди.

Жиззах вилояти маҳаллаларидаги Telegram-гуруҳлар ҳамда масжид ва маъмурий биноларда қарздор шахсларнинг рўйхати ва суратлари тарқатилгани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Конституциянинг 26-моддасига биноан инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз ҳисобланади.

Жиноят кодексининг 7-моддасига кўра, қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари фуқарони камситиш ёки шаънини ерга уриш мақсадини кўзламаслиги керак. Алимент тўлаш ота-онанинг қонуний мажбурияти бўлса-да, қарздорларни оммавий равишда обрўсизлантириш ҳуқуқий давлат тамойилларига мос эмас. Инсон қадри ва шахсий маълумотлар дахлсизлиги ҳар қандай ижро ҳаракатларидан устун ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги беш йил ичида Ўзбекистонда алимент ундириш соҳасида иш ҳажми сезиларли даражада ошган: ижро ҳужжатлари сони 43 фоизга кўпайган. Мажбурий ижро бюроси маълумотларига кўра, ҳозирда 366 мингдан ортиқ ҳужжат иш юритиш жараёнида. Биргина 2025 йилнинг ўзида 160 мингга яқин янги иш очилган, 2,5 минг киши қидирувга берилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...