Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, Amirsoy Resort тоғ чанғи курорти ҳудудидан ёш чанғичининг жасади топилган.
Amirsoy Resort матбуот-хизмати маълум қилишича: "7 январь куни кеч соат 16:20 атрофида Amirsoy Resort курорти чанғи йўллари ёпилиши арафасида ташриф буюрганлардан бири курорт ходимига ёш чанғичи ғойиб бўлганлиги ҳақида хабар берган. Ушбу маълумотни олгандан сўнг, курорт қутқарув гуруҳи томонидан зудлик билан бедарак йўқолганни қидириш бошланган".
30 дақиқадан сўнг, қутқарув хизмати аъзоларидан бири чанғичини чанғи йўли ҳудудидан ташқарида, ҳаёт белгилари бўлмаган ҳолда топган. 50 дақиқа давомида Amirsoy Resort курортининг саккиз нафар профессионал қутқарувчилари ва иккита шифокор жабрланувчини жонлантиришга ҳаракат қилишган бўлсада, афсуски у ҳаётга қайтмаган.
Изоҳлар мавжуд емас