Загрузка
Загрузка
Ҳамма жой қонга бўялган бўлиб, ўнлаб итлар териси ётибди. Зооҳимоячилар Тошкент вилоятида итлар  кушхонасини аниқлашган
Ҳодисалар

Ҳамма жой қонга бўялган бўлиб, ўнлаб итлар териси ётибди. Зооҳимоячилар Тошкент вилоятида итлар кушхонасини аниқлашган

639
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Зооҳимоячилар Тошкент вилоятида итлар кушхонасини аниқлашган. Мухбиримиз хабар беришича, ҳайвонларнинг бир қисми қутқарилган.

4 март куни ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича Mehr va Oqibat жамиятининг колл-марказига “Аҳмад Яссавий” колхози ҳудудида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат қилингани ҳақидаги хабар келиб тушган. Унда айтилишича, уйлардан бирида “итлар ўта шафқатсиз шаклда ўлдирилаётган экан”.

Волотёрлар кўрсатилган манзилга етиб бориб, 102га қўнғироқ қилишган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари келгунига қадар, ичкаридан итларнинг даҳшатли овози эшитилган.

Mehr va Oqibat   вакиллари ИИБ вакиллари билан икарига киришганида қуйидаги маназарага гувоҳ бўлишган: ҳамма жой қонга бўялган, ўнлаб итларнинг териси ётибди. Териларни яшириш учун тупроқ билан кўмиб қўйишган. Уй эгасининг айтишича, бу ерда итларни ҳеч ким сўймаган эмиш.

Волонтёрлар қолган 35та ит ва 9та итваччаларни қуткаришган. 10та ит Гавчег бошпанасига юборилган, қолганларини Mehr қабул қилган.

Бу уйга итлар қандай бориб қолгани текширилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...