Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон шаҳридаги машҳур катта осма кўприкда бир қиз ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзини пастга ташламоқчи бўлди. Вақтида етиб келган қутқарувчилар ва ҳушёр фуқаролар туфайли катта фожиа тўхтатиб қолинди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда қизнинг кўприк панжарасидан ташқарига чиқиб олгани ва пастга сакрашга шайланганини кўриш мумкин.
Психологик суҳбат ва тезкор ҳаракатлар натижасида қиз ҳаёти сақлаб қолинган.
Кадрларда пастда бўлган ФВБ ходимлари уни тўрт томонидан ушлаб турилган гилам ёрдамида кутиб турганини кўриш мумкин.
Аввалроқ Самарқанд шаҳрида ҳам бир қиз йўлнинг қатнов қисми устидан ўтган иссиқлик трассаси қувурига чиқиб олиб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган эди.

Изоҳлар мавжуд емас