Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Андижон вилоятида ўзининг саккиз ойлик чақалоғини 5000 долларга сотмоқчи бўлган 20 ёшли она қўлга олинган.
Бу воқеа ҳақида Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилган.
Аёл қизининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини харидорга топшираётган пайтда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган.
Маълум бўлишича, 2000 йилда туғилган ёш аёл турмушга чиққан. Ҳозир унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас