Андижон вилоятида маст мижозлар ҳисобини тўлашдан бош тортиб, кафе эгаси билан жанжаллашди
Ҳодисалар

Андижон вилоятида маст мижозлар ҳисобини тўлашдан бош тортиб, кафе эгаси билан жанжаллашди

89

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон вилоятидаги кафелардан бирида бир неча ёшлар спиртли ичимликлар ичиб, кейин ҳисоб-китоб қилишдан бош тортишди. Улар муассаса раҳбарини ҳақорат қилиб, у билан муштлашган. Безориларга қарши жиноий иш қўзғатилди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа август ойининг охирида кечаси Шаҳрихон туманида содир бўлган. Можаро иштирокчилари бир-бирларига тан жароҳати етказишган. Уларнинг оғирлик даражасини суд-тиббий экспертизаси аниқлайди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...