Загрузка
Загрузка
Андижон вилоятида "Яшил йўлак" штаби аъзоси карантин даврида транспорт воситаларидан фойдаланиш учун рухсатномаларни сотиш билан шуғулланган
Ҳодисалар

Андижон вилоятида "Яшил йўлак" штаби аъзоси карантин даврида транспорт воситаларидан фойдаланиш учун рухсатномаларни сотиш билан шуғулланган

708
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Андижон вилоятида "Яшил йўлак" штаби аъзоси карантин даврида транспорт воситаларидан фойдаланиш учун рухсатномаларни сотиш билан шуғулланган. Ҳужжат учун унинг жиноий шериклари 1 миллион 200 минг сўм пул талаб қилишган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Ҳайдовчиларга улардан "Яшил йўлак" сотиб олишни таклиф қилган фирибгарлар гуруҳи 23 июль куни Андижон вилояти ИИБ томонидан ҳибсга олинган.

Рухсатномалар карантин даврида автотранспорт воситаларида чекловсиз республика бўйлаб ҳаракатланиш имкониятини беради. Уларни фуқаро Ж.А. ва "Яшил йўлак" штаби аъзоси бўлган Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассиси П.Х. расмийлаштиришган, учта воситачилар - Я.А., МБ ва К.М.лар эса ҳайдовчилар билан “келишишган”.

Улар "Спарк" русумли автомобиль эгаси М.Ж.га 1 миллион 200 минг сўм эвазига рухсатномани расмийлаштир беришга ваъда қилишган. Учаласи ҳам талаб этилган миқдордаги пулни олаётганда Ички хавфсизлик бошқармасининг Андижон вилояти бўлими ва вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ушланган.

Маълум бўлишича, Ж.А. ва П.Х. ўн кишига рухсатнома беришга улгуриб, ҳар-биридан 250-300 минг сўмдан олишган.

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот-хизмати маълум қилишича, Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан қилинган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...