Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz ЯА. Андижон вилоятида юк поезди 17 ёшли қизни уриб кетган. Жабрланган қиз тирик бўлсада, у ўта оғир аҳволда. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Уриб кетилган қиз ҳақида электрон оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумот бугун "Ўзбекистон темир йўллари" томонидан расман тасдиқланди.
Н.Турғунова 11 февраль куни Андижон-Қўқон йўналиши бўйича ҳаракатланган 2ТЕ10М-0116 юк поезди томонидан уриб кетилган. Ҳодиса соат 9:57да Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги Пайтуг-Куйганёр участкасида содир бўлган.
“Ўзбекистон темир йўллари" ДАК маълум қилишича, ушбу ҳодиса тергов идоралари томонидан ўрганилмоқа. Шунингдек, компания темир йўл йўлларида пиёдалар учун махсус жой ва кўприклар ўрнатилганлигини эслатди.
Компаниянинг эмоционал хабарида айтилишича: "Поезд ҳайдовчисига танлаш имкони йўқ, унинг ихтиёрида бор-йўғи битта йўл бор! Темир йўлни кесиб ўтаётган автомобиль ҳайдовчилари ва пиёдалар учун ҳар доим танлов ва кутиш имконияти бор. Темир йўлда поезд ҳар доим устунликка эга! Агар у паст тезликда ҳаракат қилса ҳам, тўхташга улгурмаслигини мумкин, чунки ҳаракатланувчи таркибнинг тормозланиш масофаси жуда узоқ! ".
Изоҳлар мавжуд емас