Загрузка
Загрузка
Андижонда  болалар  икки бошли илонни  ушлашган
Ҳодисалар

Андижонда болалар икки бошли илонни ушлашган

514
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида болалар узунлиги 20 сантиметрга яқин бўлган икки бошли илонни ушлашган. Бу ҳақида "Халқ сўзи" газетасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълумот бермоқда.

1 ноябрь куни Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида болалар кўчада ўйнаб, икки бошли судралиб юрувчини ушлаб олишган. Бу тахминан 20 сантиметр узунликдаги зарарсиз ва оддий сув илони бўлган.

"Болалар алоҳида қизиқиш билан, ҳеч қўрқмасдан илонни қўлларига олиб, уни суратга ва видеога туширишган. Ҳайратланарлиси шуки, судралиб юрувчининг боши иккита бўлган. Ҳар эҳтимолга қарши, мен болалардан ғайриоддий ҳайвонни олиб, ҳудудимизда оқиб ўтадиган Шаҳрихонсой дарёсига қўйиб юбордим. Питоннинг ноодатий тури билан бўлиб ўтган учрашувдан эсдалик сифатида сурат қолди", - дейди маҳаллий фуқаро Улуғбек Муҳамаджонов.

Таъкидлаш жоизки, икки бошли илонлар табиатда учраб турсада,   узоқ яшамайди. Уларнинг туғилиши сабаби - генетик мутация ёки ривожланишнинг дастлабки босқичида бир тухумли эгизакларнинг тўлиқсиз ажралиши бўлиши мумкин.

Бундай илоннинг икки боши, одатда, бир-бирига нисбатан меҳрибон эмас. Айниқса овқат масаласига келганда бу “дўстлик” ёрқин намоён бўлади. Масалан, бошлардан бири ўлжани ушлашга муваффақ бўлса, иккинчиси албатта ундан овқатни тортиб олмоқчи бўлади. Бундан ҳам ёмони, иккинчи бошни тишлашга ҳам ҳаракат қилади. Бироқ ҳайвонот боғларида бундай муаммо аллақачон ўз ечимини топган.

Дарвоқе, икки бошли илон қайси томонга судралиб юришга баъзан қийналиб қолади. Оқибатда илон йиртқичлар олдида заифлик қилади. Шунинг учун табиатда бундай жонзотнинг яшаш эҳтимоли жуда кам.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+