Загрузка
Загрузка
Андижонда Камаз иштирокидаги ЙТҲ натижасида электр узилиши рўй берди
Ҳодисалар

Андижонда Камаз иштирокидаги ЙТҲ натижасида электр узилиши рўй берди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда 3 ноябрь куни тунда Андижон шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақидаги видео тарқалди. Кадрда Камаз русумли автомобиль электр токи узатиш устунига бориб урилганини кўриш мумкин. 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра ҳодиса сабаби сифатида ҳайдовчининг ухлаб қолгани тахмин қилинган ва Камазда фақат ҳайдовчи бўлган. У тан жароҳати олган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Маълумотига кўра, ушбу ЙТҲ натижасида 110 килловатли "L-Yayilma-2" электр узатиш тармоғи таянчига Камаз келиб урилган. Бу ҳолат оқибатида Андижон шаҳри ҳамда Андижон ва Олтинкўл туманларининг 13 750 та истеъмолчиси электр таъминотидан узилган.

 Ҳозирда энергетиклар қолган носозликни бартараф этиш ишларини олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 22 июль куни соат 19:30 ларда "Ботаника" подстанциясидан чиқувчи 35 киловатт кучланишли "L-Astronomicheskaya-1" электр узатиш тармоғида авария содир бўлганди. Оқибатда Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларидаги 3 минг 500 та истеъмолчи ҳамда бир нечта корхона электр таъминотисиз қолган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...