Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижонда 2-декабрь кечаси хонадон ёниб кетди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган лавҳаларда ёнғин уйнинг томи ва ички қисмини қамраб олганини кўриш мумкин.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, ёнғин соат 22:30 атрофида Қурама маҳалласида юз берган. 11 дақиқадан сўнг воқеа жойига тўртта ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳи етиб борган. Келиб чиққан ёнғин соат 23:30да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида уйнинг шифти ва томи, баъзи мебель ва ашёлар ёниб кетган.
Жароҳатланганлар йўқ. Ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас