Загрузка
Загрузка
Андижонда мактабда уч нафар ўқувчи қиз муштлашгани сабаб синф раҳбари вазифасидан озод этилди
Ҳодисалар

Андижонда мактабда уч нафар ўқувчи қиз муштлашгани сабаб синф раҳбари вазифасидан озод этилди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабида уч нафар ўқувчи қиз ўртасида жанжал содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода қизларнинг бир-бирининг сочидан тортиб, муштлашаётгани акс этган. Ҳодиса юзасидан ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, синф раҳбари эса вазифасидан озод этилди.

Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими маълумотига кўра, воқеа 2026 йил 13 октябрь куни соат 14:00 атрофида, дарслар орасидаги танаффус вақтида содир бўлган. Мактабнинг уч нафар ўқувчи қизи ўзаро тортишиб қолиши оқибатида видеода акс этган жанжал келиб чиққан.

Ҳолат туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, профилактика инспектори Назиров, мактаб раҳбарияти ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинган. Жанжалда иштирок этган ўқувчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Шунингдек, ота-оналарга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47-моддасини қўллаш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган. Синфда назоратни ташкил этишда камчиликларга йўл қўйгани сабабли синф раҳбари эса лавозимидан озод этилган.

Маълум қилинишича, "Қўштепа" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 11-сонли мактаб 2014 йилда қурилган. Айни вақтда таълим муассасасида 998 нафар ўқувчи таҳсил олади, уларга 67 нафар педагог таълим-тарбия беради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...