Загрузка
Загрузка
Саудия Арабистони Олий суди Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилган шри-ланкалик мигрантнинг ҳукмини бекор қилди
Дунё

Саудия Арабистони Олий суди Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилган шри-ланкалик мигрантнинг ҳукмини бекор қилди

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Саудия Арабистони Олий суди Facebook тармоғида қолдирган изоҳи сабабли ўлим жазосига ҳукм қилинган 27 ёшли шри-ланкалик меҳнат мигранти Аножан Сиварасага нисбатан чиқарилган олий жазо ҳукмини бекор қилди. Бу ҳақда Шри-Ланка ташқи ишлар вазири ўринбосари Арун Ҳемачандра маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ у Саудия Арабистонида Ислом ва Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилиб пост ёзгани учун ўлимга ҳукм қилинганди. Воқеалар ривожи жорий йилнинг июнь ойи охирида ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан сўнг бошланган эди.

Дастлаб Аль-Аҳса жиноят суди унга 5 йиллик қамоқ жазоси ва 3 миллион Саудия риёли (қарийб 800 минг доллар) миқдорида жарима тайинлаган.

Сентябрь ойида эса апелляция суди ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилишда айбдор деб топиб, ҳукмни ўлим жазосига ўзгартирган.

Ушбу оғир ҳукм Шри-Ланкада катта хавотир уйғотган ва мамлакат дипломатлари афв сўраб фаол музокаралар бошлаган.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, жумладан, Human Rights Watch ҳам Саудия расмийларини сўз эркинлиги билан боғлиқ қилмишлар учун ва айниқса ҳимоясиз аҳволдаги мигрантларга нисбатан бундай шафқатсиз жазоларни қўллашни тўхтатишга чақирган.

Шри-Ланка дипломатлари ва ҳуқуқшуносларининг саъй-ҳаракатлари натижасида Олий суд ўлим ҳукмини бекор қилган.

Ҳозирда адвокатлар ва Шри-Ланка расмийлари суднинг сўнгги қарорини ўрганиб чиқмоқда. Аножан Сиварасага нисбатан кейинги суд жараёнлари бўлиб ўтиши ёки унинг қамоқда қанча вақт қолиши ҳозирча аниқ айтилмаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...