Андижонда мактабдаги жанжал ижтимоий тармоқларга чиқиб, жиноий ишга айланиб кетди
Ҳодисалар

Андижонда мактабдаги жанжал ижтимоий тармоқларга чиқиб, жиноий ишга айланиб кетди

87

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Андижондаги мактаб биноси олдида ўқувчи қизлар муштлашгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан ўтказилган текширув натижасида мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, воқеа 16 апрель куни Мустақиллик маҳалласидаги 55-мактаб ёнида содир бўлган. 2012 йилда туғилган икки ўқувчи қиз ўртасидаги жанжалда улардан бири иккинчисига енгил тан жароҳати етказган.

Орадан бир кун ўтиб, можаро яна давом этди: қизлардан бирининг отаси бошқа қизи билан бирга ўқувчи қиз билан жанжаллашиб, унга ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Иш судга юборилди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...